Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Электрон танлов асосида ғолиб бўлган ер эгалари билан учрашув
2022-03-19 16:50:51 156
Давлатимиз раҳбари томонидан аҳолини турмуш даражасини яхшилаш, уларнинг моддий фаровонлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Сўнгги йилларда мамлакатимиз Президенти ва ҳукумати томонидан ушбу йўналишда бир қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди. Ушбу қарорларни аҳолига етказиш, ҳуқуқий тушунча бериш ва тарғибот ишларини амалга ошириш мақсадида 2022 йил 19 март куни жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман суди вакиллари томонидан туманнинг 4 та секторларида ерни ижарага олувчи, очиқ электрон танлов ғолиблари билан учрашувлар ташкил этилди.
Даставвал йиғилиш иштирокчилари кириб келаётган Наврўз байрами билан табрикланиб, уларга давлат томонидан аҳолининг кенг қатламларини меҳнат билан банд қилиш орқали камбағалликни қисқартириш, аҳолининг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш мақсадида ажратилган ер участкаларидан самарали ва оқилона фойдаланиш, акс ҳолда деҳқон хўжалиги ердан оқилона фойдаланмаса, ижара шартномаси суд орқали муддатидан олдин бекор қилиниши, деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини ижарага беришда ўз томорқасида мева-сабзавотчилик, полиз маҳсулотларини етиштириш ва узумчиликда яхши натижаларга эришган, ушбу соҳалардан бирида таянч мутахассисликка эга бўлган фуқароларга, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларга алоҳида устуворлик берилганлиги тушунтирилди. Президентимиз томонидан ерларни ажратишда устуворлик энг аввало маҳалладаги шароити оғир, лекин ишлашга иштиёқи баланд оилаларга берилишини ва бунга ҳоким ёрдамчилари бош қош бўлишини қайд этиб ўтганликлари таъкидланди.
Шунингдек, бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи қандай ҳолатларда бекор қилиниши, ер тўғрисидаги қонунчилик ва ижара шартномаси талаблари бажарилмаганда, жумладан ижарага берилган ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда ерга бўлган ҳуқуқ Ер кодекси ва “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонунга суд тартибига асосан бекор қилиниши, ер қонунчилигини бузганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик тўғрисида тушунтириш берилди ҳамда иштирокчиларга буклетлар тақдим қилинди.
Йиғилишда иштирок этган танлов ғолиблари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди ҳамда суд вакилларига миннатдорчилик изҳор этишди.
Ж.Қосимов
Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг архивариуси