Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қайнарбулоқлик болажонларга байрам туҳфаси
2022-03-18 22:35:47 131
Ўзбекистон тумани “Қайнарбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғини Элаш қишлоғида жойлашган 16-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг биноси янгидан барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ташкилланган тантанали тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, туман прокурори Музаффаржон Абдурахманов, туман мактабгача таълим тизими масъуллари, маҳалла аҳли ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Боғчанинг мавжуд эски биноси ўрнида умумий қиймати 520 миллион сўмлик лойиҳа ҳисобига 120 ўринли кўркам бино қад ростлаб, замонавий жиҳозланди.
Янги муассасада яратилган шароитлар билан танишган туман раҳбари туманда олиб борилаётган бунёдкорликлар, хусусан мактабгача таълим ташкилотлари сонини кўпайтириш, мавжуд боғчаларда эса қўшимча бинолар қуриш ва бу орқали мактабгача таълимга болалар қамровини оширишга қаратилаётган эътибор, шу йўналишда келгусидаги режалар ҳақида сўз юритди.
Янгиланиш ва яшариш байрамига муносиб туҳфа бўлган бинода эртамиз эгалари чуқур таълим-тарбия олиши, юрт тараққиётига, иқтисодиётига ҳисса қўшадиган баркамол авлодлар етишиб чиқишига ишонч билдирди.
Маълумот ўрнида, “Қайнарбулоқ” МФЙда жами 3-7 ёшли болалар 216 нафар бўлиб, 16-МТТга 195 нафар, 2 та оилавий нодавлат МТТларга 50 нафар, жами 245 нафар болалар қамраб олинган. Ушбу МТТларда “Тинчлик” ҳамда “Кўл Элаш” маҳаллаларида истиқомат қилувчи болалар ҳам тарбияланмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги