Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Хуш келдинг, Наврўзи олам: Ўзбекистон туманида байрам тантаналари кенг нишонланмоқда
2022-03-18 16:24:17 137
Хуш келдинг, Наврўзи олам: Ўзбекистон туманида байрам тантаналари кенг нишонланмоқда
Наврўз асрлар оша нишонлаб келинаётган гўзал қадриятлар ва урф-одатлар байрами ҳисобланади. Ушбу байрамда халқимизнинг ўзаро меҳмондўстлик, меҳр-оқибат, саховатпешалик ва бағрикенглик фазилатлари намоён бўлади.
Юртимизнинг ҳар бир гўшасида баҳор, Наврўзи олам шукуҳи кезаётган шу кунларда Ўзбекистон туманида ҳам маънавий, маърифий ва маданий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Байрам муносабати билан туманнинг барча ҳудудларида байрам тадбирлари, миллий ўйинлар ва спорт мусобақалари уюштирилмоқда.
Яйпан шаҳридаги "Роҳат" тантаналар мажмуасида ўтказилган “Ассалом, Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!” деб номланган маданий кеча ҳам ана шундай тадбирлардан бири бўлди.
Туман фаолллари, маҳаллалар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда Наврўзи олам умумхалқ байрами сифатида тинч ва осуда юртимизда яшовчи жонажон халқимиз томонидан катта тантана билан нишонланиши, қолаверса, ушбу байрамда ўзаро тотувлик, меҳр-оқибат янада мустаҳкамланиши алоҳида таъкидланди.
Тадбирда саҳналаштирилган дастурлар, қувноқ болажонларнинг шўх-шодон қўшиқлари, дилрабо рақслари ва бадиий чиқишлари байрам иштирокчилари қалбига илиқлик олиб кирди.
Шунингдек, туман маданият бўлими ходимлари, хушовоз санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчани рақсга чорлади.
Байрам шодиёналари тумандаги барча ҳудудларда, қишлоқ ва маҳаллаларда ана шундай кўтаринки руҳда давом этмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги