Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
МОДДИЙ ЁРДАМ НАФАҚАСИ ва БОЛА ПУЛИ ҲАҚИДАГИ САВОЛЛАРГА ЖАВОБЛАР
2022-03-15 21:15:33 143
БИР НАФАР УЧ ЁШДАН КАТТА БЎЛГАН БОЛА УЧУН БОЛА ПУЛИ ҚАНЧА БЕРИЛАДИ?
САВОЛ: Мени бир нафар тўртярим ёшлик фарзандим бор. Маҳаллага болалар нафақаси учун ариза берганман. Агар хужжатларим тўғри келса бизга қанча бола пули берилади ?
ЖАВОБ: Президентнинг 11.08.2021 йилдаги ПФ-6277-сон “Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига кўра, 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанд учун, 250 000 сўм моддий ёрдам тўлови берилади. Агар фарзанд бир нафар ва 3 ёшга тўлмаган бўлса унда 325 000 сўм берилади.
МОДДИЙ ЁРДАМ НАФАҚАСИ КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ?
САВОЛ: Бизни оилавий шароитимиз яхши эмас. Шунга маҳалладан моддий ёрдам нафақасини олишимиз мумкинми. Моддий ёрдам кимларга берилади?
ЖАВОБ: Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, моддий ёрдам бола(болалар)сиз ёки барча болалари 18 ёшдан катта бўлган оилаларга ва якка-ёлғиз фуқароларга 6 ой муддатга тайинланади ва тўланади.
- Моддий ёрдам олиш учун оиланинг ойлик жами даромади киши бошига 498 минг сўмдан ошмаслиги керак.
- Хозирги кундаги моддий ёрдамнинг аниқ миқдори бир ойга 380 000 сўм.
Ж.Мелибоев
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ўзбекистон туман бўлими бошлиғи