Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида мукаммал таъмирланиб, қўшимча ўқув корпуси ҳам қуриб битказилган мактабнинг янги бинолари фойдаланишга топширилди
2022-03-15 20:52:09 147
Ўзбекистон тумани “Қумбосди” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 45-умумтаълим мактабининг мукаммал таъмирланган ҳамда янгидан қуриб битказилган қўшимча бинолари фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан бугун ташкилланган тантанали маросимда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, туман прокурори Музаффаржон Абдурахманов, соҳага алоқадор ташкилотлар вакиллари, маҳалла фаоллари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбир аввалида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев сўз олиб, мактаб жамоаси ва маҳалла аҳлини янги бино фойдаланишга топширилиши билан самимий қутлади.
Юртимизда таълим тизимига қаратилаётган эътибор, ёш авлодга сифатли таълим бериш ва тарбиялаш учун яратилаётган имконият ва қулайликлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.
Таъкидланишича, 1970 йилда қурилиб, ўз даврининг муҳташам иншоотларидан бири бўлган мактаб биноси охирги марта 2008 йилда мукаммал таъмирланган экан. Ҳудудда кейинги йилларда аҳоли сонининг ошиши туфайли 360 ўринли муссасада 600 нафар ўқувчи таълим олиши жиддий қийинчилик туғдираётган эди.
2021 йилги “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида “Қумбосди” маҳалласида амалга оширилган кўплаб ободлик, бунёдкорлик ишлари қаторида, ушбу таълим масканида ҳам мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Қўшимча 210 ўринли янги ўқув биноси ҳам қуриб битказилди. Қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларига 3,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди.
Натижада, ушбу мактаб тумандаги замонавий ва кўркам зиё масканларидан бирига айланди.
Эндиликда қумбосдилик 600 нафар ўқувчи-ёшлар янги очилган, барча қулайликларга эга замонавий таълим муассасасида таҳсил олади.
Тадбирда мактабнинг рамзий калити ўз эгаларига топширилиб, меҳмонлар таълим муассасасининг янги биносида яратилган шароитлар билан танишишди. Ўқувчилар ва уларнинг устозлари билан суҳбатлашилиб, билим чўққиларини эгаллаш, кўплаб ютуқларга эришиш йўлида омад ва зафарлар тиланди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги