Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Яйпандаги катта футболнинг навбатдаги старти Ўзбекистон туманилик мухлисларга завқу шавқ улашди
2022-03-13 00:24:18 137
Яйпандаги “Ўзбекистон” ўйингоҳида футбол бўйича Ўзбекистон Про лигаси 2-туридан ўрин олган “Турон” ва “Арал Самали” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув аввалида сўз олган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, Яйпандаги катта футболнинг навбатдаги старти билан барча футбол ишқибозларини самимий қутлади. “Турон” жамоасининг шу кунгача эришган ютуқлари, бугун клубда амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу орқали туманда ёшларни спортга жалб этиш, болалар футболини янада ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ҳақида сўз юритди. Туманимиз фахри - “Турон” ҳамда Нукуснинг “Арал Самали” жамоаларига янги мавсумда омад тилади.
Муросасиз курашларга бой бўлган ўйин “Турон”нинг ишончли ғалабаси билан якунланди: 3-0. Мухлисларга қувонч улашган голларга Сардор Абдураимов, Хумоюн Муртозаев ҳамда Азизбек Ибрагимовлар муаллифлик қилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги