Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Қум” маҳалласида ҳам 11 нафар бандлиги таъминланмаган ва “дафтар”ларга киритилган фуқароларга деҳқончилик учун ер ажратилди
2022-03-13 00:18:31 151
Ўзбекистон туманида ишсиз, кам даромадли ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар ва ёшлар дафтар”ларига киритилган эҳтиёжманд оилаларга деҳқончилик учун ижарага ер ажратиш тадбирлари давом этмоқда.
Ушбу тадбирлар давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 23 ноябр кунги ПҚ-20-сонли қарорига асосан электрон танлов орқали амалга оширилмоқда.
Бугун туманнинг “Қум” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 11 нафар ишсиз, кам даромадли ҳамда ижтимоий рўйхатларга киритилган эҳтиёжманд оилалар мазкур қарор асосида ўз ерларига эга бўлди.
10 йил муддатга 15 сотихдан ижарага берилган ер майдонларининг тегишли кадастр ҳужжатлари ҳам шу ернинг ўзида ўз эгаларига топширилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги