Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 107 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман ҳокими “Шўрқишлоқ” маҳалласи ёшлари ва аҳолиси билан учрашди: ҳар бир мурожаат алоҳида назоратга олинди

×

 2022-03-11 20:44:27    73

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг тумандаги Халқ қабулхонаси ҳамда ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорликдаги навбатдаги сайёр қабули бугун “Шўрқишлоқ” маҳалласида ўтказилди.

Туман ташкилотлари раҳбарлари, тегишли мутассаддилар ҳам қатнашган сайёр қабулда аввал ҳудуд ёшларининг, сўнгра маҳалла аҳлининг таклиф ва мурожаатлари тингланди.

21 нафар ёшлар ҳамда 15 нафар фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатларининг аксарияти ишга жойлашиш, уй-жой олиш, тадбиркорликни ривожлантириш, кадастр, банк кредитлари, моддий ёрдам, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, деҳқончилик ва тадбиркорлик учун ер ажратиш каби масалаларга оид бўлди.  

Кўтарилган ҳар бир масала, мурожаат ва ташаббуслар атрофлича кўриб чиқилиб, масалаларнинг ечими юзасидан шу жойнинг ўзида масъуллар бириктирилди ва ижроси назоратга олинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги