Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Барча саъй-ҳаракатлар ободлик, бунёдкорлик ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилиши лозим
2022-03-11 19:36:05 148
Бугун эрта тонгдан Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев тумандаги коммунал соҳа идоралари ва бошқа масъул ташкилотлар раҳбарлари билан туман марказидаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида бўлди.
Боғ ва унинг атроф ҳудудини ободонлаштириш, мавжуд инфратузилмаларни тартибга келтириш юзасидан ўрганишлар ташкил этилди.
Туман раҳбари мутасаддиларга боғ ҳудудини ободонлаштириш, манзарали дарахт ва гул кўчатлари ўтқазишни кенгайтириш, мавжуд аттракционларни белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтказиш, мажмуада туман аҳолисининг дам олиши ҳамда маданий ҳордиқ чиқариши учун имкон берадиган барча қулайлик ва шароитларни ташкил этиш бўйича тавсия ва топшириқлар берди.
Айниқса, яқинлашиб келаётган Наврўз умумхалқ байрамини кўтаринки руҳда, умумхалқ сайли тарзида нишонлашда ушбу масалаларга жиддий эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги