Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Алимент қарзини тўламаган оталар жазоланди
2022-03-05 11:37:58 141
Бир дунё орзу-хаваслар ила оила қурилади, фарзандлар дунёга келади, эр-хотиннинг ўзаро арзимас келишмовчиликлари сабаб оилалар пароканда бўлади, гулдай фарзандлар аро йўлда қолади, айрим қарздорлар томонидан фарзандининг моддий таъминоти эсидан чиқади.
Бюронинг Ўзбекистон тумани бўлимида шундай фарзандини моддий таъминоти эсидан чиққан ёки қўполроқ ёзадиган бўлсак, фарзандларини таъминоти учун алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётган 15 нафар қарздор оталарнинг ишлари судга юборилди.
Жорий йилнинг 4 март куни Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман суди томонидан жами 15 нафар қарздор оталарнинг маъмурий ишлари судда кўриб чиқилди, шундан 1 нафари 9 млн. сўм алиментдан бўлган қарзини тўлганлиги учун маъмурий иш тамомланди.
14 нафар қарздор ота алимент пулларидани тўлашдан бош тортганликлари учун суднинг қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси МЖтКни 47-4-моддаси 1-қисмига асосан ҳар бирига 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон тумани бўлими