Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ёшлар билан навбатдаги учрашув “Қўрғонча” маҳалласида ўтказилди
2022-03-04 23:43:01 121
Ўзбекистон тумани сектор раҳбарлари, тегишли соҳа мутасаддилари ҳар хафтада ҳудудларда ёшлар билан очиқ мулоқотлар ўтказиб, уларнинг таклиф ва муаммоларини тинглаб бормоқдалар.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарларининг шу мақсаддаги навбатдаги учрашуви бугун "Қўрғонча" маҳалласи ёшлари билан ташкил этилди.
Учрашувда ёшлар муаммоларини ҳал қилиш, бандлигини таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича очиқ мулоқот бўлди.
Унда иштирок этган ёшларнинг 21 нафари турли масалалардаги таклиф ва муаммоларини туман раҳбарига етказди.
Маҳалланинг “Шоҳ” ва “Ўрикзор” кўчаларида яшовчи Муслимбек Мехмоналиев ҳамда Фаридахон Тўхтасиновалар имтиёзли банк кредитини олиб, ўз хонадонларида чорвачилик йўналишини ривожлантиришни мақсад қилганликларини билдирди. Ҳар икки ёшнинг ушбу мурожаатига маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси ҳамда “Агробанк” мутасаддилар масъул этиб бириктирилди.
- Шу маҳалланинг Ўрикзор кўчасида яшайман. Оилада 3 нафар ўғил фарзандмиз. Россия давлатидан яқинда қишлоғимга қайтдим. Энди яхши бир ишни бошини тутиб, ўзим ва укаларимни банд қилмоқчиман. Парранда боқиш ва уни кўпайтиришдан хабарим бор. Бошланишига инкубаторим бўлса, тадбиркорликни ҳам йўлга қўйиб юбораман, дея ўз режалари билдирди 23 ёшли Иқболжон Юсупов.
Айнан шу масала бўйича учрашувга Нурсухнинг “Юқори” маҳалласидан келган Мусожон Жалолиддинов ҳам ўз мурожаатини билдирди. “Ёшлар дафтари”га киритилган Мусожон оиланинг ёлғиз боқувчиси эканлиги, уйидаги мавжуд 15 дан зиёд товуқларини кўпайтириб, даромадини оширмоқчилигини қўшимча қилди.
“Ёшлар дафтари”даги ҳар икки ёшга шу жойнинг ўзида замонавий инкубаторлар субсидия асосида бепул топширилиши билан биргаликда, масъул ва мутахассислар томонидан уларни ишлатиш сир-асрорлари ҳақида яна бир бор дастлабки тушунчалар берилди.
Учрашувда маҳалла ёшларининг барча таклиф ва муаммолари юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги