Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон тумани мажбурий ижро бюроси аралашуви билан орадан 20 кун ўтмай туриб яна бир оила ажримдан сақлаб қолинди
2022-03-03 09:58:01 134
Ўзбекистон тумани мажбурий ижро бюроси томонидан олиб борилаётган вазифалар жараёнида оилаларни мустаҳкамлаш, оила аъзолари ўртасида аҳиллик ва ўзаро ҳурмат муҳитини таъминлаш орқали уларни парчаланиб кетишини олдини олишга катта эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 12.02.2022 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор М.Ф.дан ундирувчи М.Ф. фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзандларининг таъминоти учун алимент ундириш белгиланган бўлиб, мазкур ижро хужжати Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон туман бўлими иш юритуви эди.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда зарурий тушунчалар берилиши натижасида ижро ҳужжати келиб тушганидан бошлаб орадан 20 кун ўтмай икки тарафнинг келишган ҳолда ўзаро ярашуви эришилди.
Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон туман бўлими