Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Кичик Тагоб” кичик саноат зонасида нефтни қайта ишлаш мини (кичик) заводи ҳам барпо этилмоқда
2022-03-01 23:01:51 216
Ўзбекистон туманининг “Кичик Тагоб” маҳалласида “Кичик Тагоб” кичик санат зонасига асос солинган. Умумий майдони 6,2 гектар бўлган мазкур ҳудудда айни кунларда 4,4 га. майдонда лойиҳа қиймати 17,3 миллиард сўмлик 8 та лойиҳани ишга тушириш ишлари давом эттирилмоқда.
Истиқболда ноозиқ-овқат, минерал ўғит, нефт ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарилиши ҳамда 160 дан зиёд иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.
Ана шундай лойиҳалардан бири, 1 гектар ер майдонида жойлашган нефтни қайта ишлаш мини (кичик) заводини қуриш лойиҳаси қизғин давом этмоқда.
Таъкидланишича, мини заводни ташкил этиш учун тадбиркорнинг ўз маблағи ва банк кредитлари ҳисобига Хитой давлатидан 5,250 млрд. сўмлик ускуна ва дастгоҳлар олиб келиниб ўрнатилмоқда.
Суткасига 50 тонна нефть маҳсулотларини қайта ишлаш қувватига эга бўлган ушбу лойиҳа орқали, бензин, дизел ва мазут маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда 25 та янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган.
Бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари ушбу масканда бўлиб, лойиҳа ташаббускорлари, тадбиркорлар билан учрашди. Олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишилди. Олдинда турган устувор масалалар, комуникация, қурилиш, имтиёзли банк кредитлари бўйича мулоқот қилди.
Мавжуд масалалар, хусусан комуникация ҳамда йўл тармоқларини тўлиқ ва мукаммал тарзда якунига етказиш юзасидан навбатдаги зарурий чоралар белгиланиб, ижрога қаратилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги