Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашидаги бўшаб қолган ўрин учун сайлов ўтказилади
2022-03-01 15:40:42 165
Жорий йилнинг 27 март (якшанба) санасида халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашидаги “8-Ғафур Ғулом” сайлов округи бўйича бўшаб қолган ўрин учун сайлов ўтказилади. Бу ҳақдаги VI-47-21-11-161-K/22-сонли қарор Кенгаш раиси Шерзоджон Юлдашев томонидан имзоланди.
Таъкидланишича, туман Кенгашининг Регламент ва депутатлик одоби масалалари доимий комиссиясининг бўшаб қолган ўрин учун юқоридаги санада сайлов ўтказиш тўғрисида киритган таклифи Кенгаш томонидан маъқулланган.
Қарорга мувофиқ, бўшаб қолган ўрин учун сайлов “8-Ғафур Ғулом” сайлов округи бўйича ўтказилади.
Шунингдек, Кенгашнинг “Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашига сайлов ўтказувчи сайлов комиссиясининг таркибини тасдиқлаш тўғрисида”ги VI-37-35-11-161-K/22-сонли қарори ҳам қабул қилинган. Унга кўра, туман сайлов комиссияси 9 кишидан иборат таркибда тузилган (қарорларнинг тўлиқ матни матбуотда эълон қилинади).