Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Тадбиркорлик оила ва маҳалладан бошланади
2022-02-28 23:58:52 149
Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев туман маҳаллаларида тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганишда давом этмоқда.
Туман раҳбари шу мақсадда бугун “Навбаҳор” маҳалласида бўлди.
Қўшни Қўқон шаҳрига чегарадош бўлган маҳалладаги 1180 дан зиёд хўжаликда 5 минг 100 дан зиёд аҳоли истиқомат қилади.
2-сектор раҳбари-туман прокурори, маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси ҳамроҳлигида аҳоли хонадонларида бўлган туман ҳокими ҳудудда ташкил этилган оилавий корхоналар фаолияти билан танишди.
Тадбиркорларнинг таклиф ва муаммолари билан қизиқди.
Ана шундай корхоналардан бири, маҳаллада жойлашган “Kokand Future shoes” масъулияти чекланган жамиятида 50-60 хил дизайнга эга эркаклар пойабзали ишлаб чиқарилмоқда.
Корхонада айни пайтда 40 дан зиёд ишчилар меҳнат қилмоқда. Уларнинг аксариятини айни навбаҳорликлар ташкил этади.
Таъкидланишича маҳаллий чарм хомашёсидан тайёрланаётган ушбу оёқ кийимлари четдан келтириладиганлари билан бемалол рақобатлаша олади. Маҳсулотлар маҳаллий бозорларда ўз ўрнини топган ҳамда бежирим, арзон ва чидамлилиги билан харидорлар ишончига сазовор бўлган.
Мавжуд замонавий дастгоҳлар ёнига яна янгиларини келтириб, қўшимча бинода корхона фаолиятини кенгайтириш, натижада янги иш ўринларини кўпайтиришга қаратилган истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.
Ўрганишлар жараёнида маҳалладаги оилавий тадбиркорлар ва корхона таъсисчиларининг мавжуд масалалари, хусусан банк кредитлари олиш учун тавсиялар бериш, маҳалладаги иш билан банд бўлмаганларни ушбу корхоналарга жалб этиш юзасидан ҳоким ёрдамчиси ва бошқа мутасаддиларга зарурий кўрсатмалар берилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги