Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш муҳим вазифа
2022-02-25 17:08:51 152
Аёлларни турли зўравонликлардан асраш долзарб аҳамият касб этмоқда.
Бу борада республикамизда қабул қилинган "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги ҳамда "Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари тўғрисида"ги қонунлар ҳамда улар асосида ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилган бир қатор қарор ва фармойишлар муҳим дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда.
Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Малика Кадирханова бошчилигидаги ишчи гуруҳи бугун Ўзбекистон туманида бўлиб, ана шу қонун ва қонуности ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолатини ўрганди.
Ҳокимликда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ҳамда соҳа мутасаддилари иштирокида ўтказилган муҳокамаларда хотин-қизларни турмушда, иш жойларида, таълим муассасалари ва бошқа жойларда тазйиқ ҳамда зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатлар, бунда ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва бошқа давлат органларининг вазифалари, шу кунгача бажарилган ишлар таҳлил этилиб, келгусидаги муҳим вазифалар белгиланди.
Белгиланган вазифаларни муддатидан кечиктирмасдан, оғишмай адо этиш юзасидан масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Қайд этилдики, бугунги кунда Ўзбекистон туманида 223 нафар тазйиқ ҳамда зўравонликни бошидан ўтказган аёлларга “Ҳимоя ордери” берилган.
Туманда аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг ҳар қандай шаклига муросасиз муносабат муҳитини қарор топтириш борасида масъуллар томонидан тизимли ишлар давом эттирилмоқда.
Ишчи гуруҳи аъзолари, шунингдек Жаманжар қишлоғида жойлашган “Мархаматхон” устоз-шогирд касб-ҳунарга ўқитиш маркази, “Қирқкетмон” маҳалласи ҳамда 16-умумий ўрта таълим мактабларида бўлиб шу йўналишда ташкил этилаётган ишлар, хотин-қизларга яратилган шароитлар билан танишдилар.
Аёллар, маҳалла ва муассасалар вакиллари билан суҳбатлашилиб, уларнинг мурожаат ва таклифлари ўрганилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги