Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 53 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

KPI асосида иш самарадорлигини бошқаришга бағишланган семинар ўтказилди

×

 2022-02-25 17:00:39    130

PDF yuklash
Chop etish


Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали томонидан Ўзбекистон туманида давлат фуқаролик хизматчиларининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) тизимига бағишланган навбатдаги семинар бўлиб ўтди. 

Унда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, сектор котиб ва ишчи гуруҳи аъзолари, соҳага дахлдор ташкилот ҳамда муассасалар раҳбарлари иштирок этди.

Семинар-тренинг давомида филиал мутасаддилари томонидан давлат ташкилотларида KPI ни жорий этиш ва қўллашда чел эл мамлакатларининг илғор тажрибалари ҳақида маълумот берилди. 

Шунингдек, семинарда туман сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарларининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари мезонлари ҳақида яна бир маълумот ва тушунчалар берилиб, келгусидаги муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги