Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Маҳалладаги ёшлар етакчиси – ёшлар сиёсатининг ислоҳотчиси
2022-02-22 00:01:23 204
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, юртимиздаги маҳаллаларда ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди.
Ўзбекистон туманидаги мавжуд 75 та маҳалла фуқаролар йиғинларига тайинланган ёшлар етакчилари ҳам ҳудудлардаги кўплаб ташаббуслари билан бир-бирларига ўрнак бўлган ҳолда ўз фаолиятларини қизғин бошлаб юборишган.
Бугун туманга ташриф буюрган республика ишчи гуруҳи вакили-Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг ўринбосари Сарвар Мамаюсупов давлатимиз раҳбарининг ана шу қарори асосида туманда амалга оширилаётган ишлар, ёшлар етакчилари фаолиятлари билан танишди.
Дастлаб, туман ҳокимлигида туман сектор раҳбарлари, ёшлар етакчилари ва тегишли мутасаддилар иштирокида бўлиб ўтган учрашувда Президентимиз қарорининг мазмун-моҳияти, ёш авлодга қаратилаётган юксак эътибор, уларнинг ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун яратилаётган имконият ҳамда имтиёзлар ҳақида атрофлича фикр алмашилди.
Учрашувда ёшлар етакчиларининг моддий техник базасини такомиллаштириш, уларга етарли шарт-шароит яратиб беришга оид муҳим масалалар ҳам муҳокама қилиниб, бир қатор зарурий чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Шундан сўнг, республика ишчи гуруҳи ва сектор раҳбарлари “Қумбосди”, “Қудаш” ва “Кичик Оқмачит” каби маҳаллаларда бўлиб, ушбу маҳалла ўрамларида иш бошлаган ёшлар етакчиларининг фаолияти билан танишдилар. Уларнинг иш жараёнлари, яратилган шароитлар, ҳудуд ёшлари фаоллигини ошириш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш юзасидан ташкил этилаётган тадбирлар самарадорлиги ўрганилди.
Мутасаддилар томонидан “Ёшлар баланси”ни шакллантириш, ёшлар тўғрисидаги зарур маълумотларни “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали” электрон платформаларига киритиб бориш, улар билан самарали иш ташкил қилиш бўйича муҳим тавсиялар берилди.
Шунингдек, республика ишчи гуруҳи вакиллари 45-мактаб, Қудаш “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйи, туман касб-ҳунарга ўқитиш маркази, 42-давлат мактабгача таълим ташкилоти, 94-сонли оилавий поликлиника каби бир қатор ижтимоий соҳа объектларида ҳам бўлиб, ушбу масканлар фаолияти, муассасалардаги ёшлар ташаббуслари билан танишдилар.
Жойлардаги учрашувларда ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси ташаббускор ва ислоҳотчи бўлиши кераклиги таъкидланиб, еттита йўналишни қамраб олган тараққиёт стратегияси асосида ёшлар сиёсатини қўллаб-қувватлаш, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари фаолиятини тўғри йўлга қўйиш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги