Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 108 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманидаги ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби республикадаги энг “Замонавий мактаб”лардан бири дея эътироф этилди

×

 2022-02-18 19:35:50    128

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги 65-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати давлатимиз раҳбарининг “Замонавий мактаб”ларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ белгиланган рейтинг тизими бўйича “Замонавий мактаб” мақомига эга бўлди.

Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ofsted ва Жаҳон банки экспертларини жалб қилган ҳолда, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан ҳамкорликда “Замонавий мактаб”ларга қўйилган талаблар, баҳолаш тартиби ҳамда баҳолаш методикаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган.

2021 йил якуни билан республикамиз бўйича 751 та умумтаълим мактаблари “Замонавий мактаб”лар мезонлари асосида баҳоланган бўлса, Фарғона вилоятидаги жами 52 та мактаб (21 та умумий ўрта таълим мактаблари, 31 та ИДУМ) тегишли талаблар асосида ўрганилган. 

Вилоятимиз бўйича 30 та таълим масканлари “Замонавий мактаб” мақомига эга бўлди (14 та 2-даражали ва 16 та 3-даражали). Жами тўпланган балл бўйича энг юқори натижага эса Ўзбекистон туманидаги 65-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати эришди.

Яна бир қувонарли жиҳати, якуний натижага кўра Фарғона вилояти республика бўйича энг яхши натижани кўрсатган бўлса, Ўзбекистон туманидаги 65-сонли ИДУМ республика бўйича ўрганилган мактаблар орасида таълим сифати бўйича ягона "яшил" кўрсаткич олган мактаб бўлди.

Бугун вилоят халқ таълими бошқармасида ўтказилган тадбирда "Замонавий мактаб" мақомини олган таълим муассасалари раҳбарларига шу ҳақдаги махсус сертификатлар топширилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги