Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Прокурор ва ёшлар” учрашуви
2022-02-18 18:30:01 148
Ўзбекистон тумани прокурори Музаффар Абдурахмановнинг ташаббуси билан туман 2-сектор ҳудудида фаолият юритаётган ёшлар етакчилари, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагидаги ёшлар ва мактаб битирувчилари иштирокида ноанъанавий тарзда “Прокурор ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.
Дастлаб, тадбир доирасида ёшлар меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, 6 нафар ёшларнинг меҳнат бандлиги таъминланди ҳамда 35 нафарига ишга жойлашишда тавсиялар ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Икки нафар ишсиз ёшларнинг қизиқишларини инобатга олиб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари ва қўшимча даромад олишлари учун субсидия асосида уларга инкубатор ускунаси топширилди.
Шундан сўнг, ёшларда ижобий мотивация, бизнес ва тадбиркорлик соҳасида билим малакаларини шакллантириш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш мақсадида туманда тадбиркорлик фаолиятида муайян ютуқ ва муваффақиятларга эришган тадбиркорлар иштирокида “Бизнес тренинг” ташкил этилиб, ёшларнинг соҳадаги билимлари оширилди ва уларга мотивация берилди.
Ёшлар билан очиқ мулоқот тарзида ўтган давра суҳбатида туман прокурори томонидан бугунги кунда мамлакатимизда ва соҳада олиб борилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида маълумотлар берилди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.
Ушбу куни ёшлар учун ҳунармандчилик ва бадиий китоблар кўргазмалари ҳамда ёш ижодкорларнинг мусиқий ва рақс чиқишлари ҳам намойиш этилди.
Фарғона вилояти прокуратураси