Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Президент ва ҳукумат қарорлари мазмун-моҳияти кенг тушунтирилмоқда
2022-02-16 15:32:19 140
Бугун Ўзбекистон тумани ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 23 ноябрдаги ПҚ-20-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сонли қарори мазмун-моҳиятини аҳоли вакилларига кенг етказиш мақсадида навбатдаги учрашув ташкил этилди.
Туман аҳолиси вакиллари, деҳқончилик учун ижарага ер олиш мақсадидаги талабгорлар, маҳалла раислари ҳамда ҳоким ёрдамчилари иштирок этган учрашувда туман ер ресурлари ва давлат кадастри бўлими, вилоят Агрохизматлар маркази (AKIS) ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими масъуллари томонидан мазкур қарорларнинг мазмун-моҳияти, уларда белгиланган вазифаларни амалга ошириш тартиблари ва бу юзасидан туманда бажарилаётган ишлар ҳақида яна бир бор батафсил маълумотлар берилди.
Учрашувда фуқароларнинг E-imzo олиш ҳамда E-auksion тизимига кириш, E-auksion платформасида турган ер майдонлари бўйича маълумотлар берилиб, фуқароларга қишлоқ хўжалигида фойдаланадиган ер майдонларини узоқ муддатли ижара шартномаси асосида бириктириш тартиблари тушунтирилди. Қатнашчиларнинг кун тартибидаги масала юзасидан йўллаган барча саволларига мутахассислар томонидан жавоблар берилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги