Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Қушқўноқ”да янги электр таянчлари ўрнатилмоқда, “Қайнарбулоқ”да эса узатиш тармоқлари янгиланмоқда
2022-02-14 13:28:35 165
Ўзбекистон туманида аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларида электр энергияси таъминотини яхшилаш учун ҳудудларга янги таянч устунлари келтирилиб, қўшимча ҳаво тармоқлари тортилмоқда.
Жумладан, “Қушқўноқ” МФЙ ҳудудида 1004-сонли трансформатор пункти орқали электр энергияси билан таъминланадиган истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида, янги темир-бетон таянчлари ўрнатилмоқда. Дастур доирасида маҳаллага 68 та янги таянч устунлари етказиб келинган.
Туманнинг “Қайнарбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам электр узатиш тармоқларини янгилаш ишлари давом этмоқда. Маҳалланинг Янгиобод кўчасидаги мавжуд 610-сонли трансформатор пунктининг 0,4 кВли янги электр узатиш тармоғида қурилиш ишлари бажарилмоқда. Шу мақсадда ҳудудга сал аввалроқ ўрнатилган 50 та янги таянч устунларига СИП русумдаги изоляцион кабел тортиш ишлари туман энергетиклари томонидан амалга оширилмоқда.