Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 57 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Фарғона вилоят суди раиси бошчилигида Ўзбекистон туманида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

×

 2022-02-14 11:31:40    139

PDF yuklash
Chop etish


Аҳоли вакиллари билан тўғридан-тўғри мулоқот асосида муаммоларни аниқлаш ва уларни жойида бартараф этиш, фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш ҳамда мурожаатлар ортган маҳаллаларда профилактика ишларини жонлантиришга қаратилган навбатдаги сайёр қабул туманнинг “Қайнар” маҳалласида ташкилланди.

Унда Фарғона вилоят суди раиси Шухрат Камолов бошчилигидаги вилоят ва туман суд органлари масъуллари иштирок этишди. 

Қайд этилишича, сайёр қабулда 20 га яқин фуқаролар асосан суд-ҳуқуқ ва бошқа масалаларга оид мурожаатлари билан қатнашишган. 

Қабул давомида аҳолини қийнаётган муаммолар ечими юзасидан аниқ чоралар белгиланиши билан биргаликда, зарурий ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам берилди. 

Ечими маълум муддат талаб этиладиган мурожаатлар бўйича қўшимча ўрганишлар белгиланиб, суд органлари томонидан назоратга олинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги