Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Мактаб истиқболли келажак пойдеворидир
2022-02-11 23:51:13 138
Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев таълим-тарбия самарадорлигини ошириш, мавжуд муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида тумандаги таълим муассасалари фаолияти билан яқиндан танишишда давом этмоқда.
Шу мақсадда 29-умумтаълим мактабида бўлган туман раҳбари педагогларнинг ташаббускорлиги ва касб маҳорати ўсишини рағбатлантириш, ўқувчиларда билим олишга бўлган иштиёқни янада юксалтириш чораларидан ташқари таълим муассасаси инфратузилмасини мустаҳкамлаш масалаларига ҳам асосий эътиборини қаратди.
Тинчлик (аввалги Товуш) қишлоғида жойлашган таълим масканида 674 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Мактаб умумий жамоаси-педагог ва ишчи ходимлар сони эса 80 нафарни ташкил этади.
Ўқитувчи ва ўқувчилар билан мулоқот қилиниб, улар учун яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.
Мактаб ўйингоҳини халқ таълими соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳалари асосида замонавий кўринишга келтириш ва ундан унумли фойдаланиш борасида мактаб раҳбарияти томонидан илгари сурилган режа ва лойиҳалар билан танишилди. Туман раҳбари томонидан бунда ўқув даргоҳи манфаатлари, ёшларга яратиладиган қулайликларга кўпроқ эътибор қаратиш юзасидан тавсиялар берилди.
Шунингдек, мактаб томорқасидан унумли фойдаланиш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахт кўчатлари ва уларнинг парвариш ишлари билан ҳам танишилди.
Туман ҳокими томонидан таълим масканида ташкил этилган мўъжазгина иссиқхона алоҳида эътироф этилди.
Икки йил аввал 2 сотих ер майдонида барпо этилган ушбу иссиқхонадан йилига икки мартагача ҳосил олинаётганлиги, даромади эса шу масканни обод этишга сарфланаётгани қайд этилди.
Мактабнинг собиқ ўқувчилари, ота-оналар ва ўзаро аҳил жамоа ташаббуси билан барпо этилган иссиқхонада томчилатиб суғориш технологияси қўлланган. Айни кунларда бу ерга 600 тупдан зиёд помидор ва бошқа экинлар экилмоқда.
Мактаб инфратузилмасини янада яхшилаш юзасидан билдирилган таклиф ва лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашиш юзасидан тегишли мутасаддиларга шу жойнинг ўзида топшириқлар берилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги