Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Инсон қадри учун: Ўзбекистон туманида истиқомат қилувчи якка-ёлғизлар ҳолидан мунтазам хабар олинмоқда
2022-02-11 11:51:37 192
Бугун мамлакатимизда тиббий-ижтимоий хизматларни такомиллаштириш ва ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.
Ёлғиз қариялар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, улар ҳолидан хабар олиш, ғамхўрлик кўрсатиш юзасидан Ўзбекистон тумани тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан ҳам белгиланган вазифалар бажариб борилмоқда.
Шу мақсадда манзилли ижтимоий хизматга муҳтож дея ҳисобга олинган 6 нафар якка-ёлғиз фуқаролар хонадонига навбатдаги йўқлов ташкил этилиб, уларга 11 хил турдаги бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиеник воситалар етказиб берилди.
Таъкидланишича бу каби савобли ишлар мунтазам равишда амалга ошириб келинмоқда.
Маълумот ўрнида, туманда 182 нафар якка-ёлғиз ва ёлғиз кексалар рўйхатга олинган (улардан 6 нафари якка-ёлғиз) бўлиб, уларнинг ҳар бирига манзилли ижтимоий хизмат кўрсатиш юзасидан бўлимнинг ижтимоий ходимлари бириктирилган.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги