Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 70 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Одам савдоси асримизнинг жиддий муаммоси

×

 2022-02-09 10:12:27    148

PDF yuklash
Chop etish


Бугунги кунда одам савдоси шу ўринда чақалоқлар ва бола савдоси билан боғлиқ жиноятлар асримизнинг жиддий муаммосига айланди.    Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 августдаги “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунида одам савдосига оид ноқонуний ҳаракатларга қарши тадбирлар, давлат ва жамоат органлари томонидан бажариладиган энг муҳим вазифалар белгилаб берилган. Афсуски, дунё бўйлаб одам савдосига қарши курашиш борасидаги кенг қамровли тарғибот-ташқивот ишлари олиб борилишига қарамай, ҳар йили миллионлаб инсонлар одам савдоси қурбонига айланмоқда. Улар орасида аёллар, ҳатто ёш болалар ва чақалоқлар ҳам борлиги ачинарли ҳолдир.

Ушбу турдаги жиноятнинг ривожланишига туртки бўлаётган асосий омиллардар бири одамларнинг чет элга бориш ва ишга жойлашиш ҳақида етарли маълумотга эга эмаслигидир. Ачинарлиси, ўзга давлат, бегона бир муҳитга тушиб қолганлар мўмай даромад илинжида оғир жисмоний меҳнатга ёлланмоқда, аёллар эса тубан ва фаҳш ишларга мажбур этилмоқда. Сўнги йилларда чақалоқ савдоси билан боғлиқ жиноятлар аниқланмоқда. Бунга – боланинг онаси ижтимоий ҳимояланмагани ва моддий эҳтиёжлари таъминланмаганлиги, турмушга чиқмаган аёллар ҳомиладор экани ҳамда чақалоқни оиласидан яширишга уринишга, фарзанд кўрмаган оилалар томонидан чақалоқ асраб олишга эҳтиёжлар кўплиги ва шунга ўхшаш бошқаҳолатлар сабаб бўлмоқда.Одам савдосига қарши курашишдааҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида ушбу иллатнинг хавфи ва оқибатлари ҳақида тушунтиришишларини олиб бориш, фуқароларни бу борадаги вазиятдан огоҳ этиш муҳим аҳамият касб этади. Шу боис бугунги кун талабларидан келиб чиқиб, тарғибот ва ташвиқот тадбирларини ўтказишга алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлади.

Одам савдоси, унинг инсоний ҳуқуқ ва эркинликларини ғайриқонуний ва ғайри ахлоқий равишда айнан инсон томонидан камситилиши кечириб бўлмас жиноятдир. Одам савдоси жинояти аксарият ҳолларда осон ва кўп пул топишлигини ваъда қилиш ва бошқа алдов усули билан амалга оширилади, фуқаролар бу каби алдов гапларга учмасликлари ва юқоридаги ҳолатларни асло ёддан чиқармасликлари лозим.

Ш.Мирзакиров

Жиноят ишлари бўйича

Ўзбекистон туман судининг раиси