Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 59 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдаги қирқ олтинчи сессияси бўлиб ўтди

×

 2022-02-09 00:03:59    144

PDF yuklash
Chop etish


2022 йил 8 февраль куни туман ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдаги қирқ олтинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман секторлари раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, таклиф этилган ташкилот ва муассалалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессияни туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Шерзоджон Юлдашев олиб борди.

Сессия кун тартибига кўра, дастлаб сектор раҳбарларининг 2022 йилнинг биринчи чораги учун мўлжалланган иш режалари ҳақида депутатларга маълум қилинди. 

Шундан сўнг туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Махмудахон Камолова туманда “Аёллар дафтари” га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот берди.

Шунингдек, сессияда туман Адлия бўлими бошлиғи Ғайратжон Санаев туманда норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати, туман Адлия бўлими томонидан 2021 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида ўз ҳисоботини тақдим этди.

Навбатида, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон туман бўлими томонидан 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан бюронинг туман бўлими раҳбари Қахрамонжон Ўришев ҳисобот берди.

Сессияда ишида туман молия бўлими мудири Мухиддин Рўзматов бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш, “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштириш бўйича амалиётда жорий қилинган тартиб-таомиллар мазмун-моҳияти ҳақида сўзлади.

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан депутатлар томонидан савол ва таклифлар билдирилди ҳамда маърузачилар ҳалқ вакилларининг саволларига жавоблар беришди.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва сессия ўз ишини якунлади.