Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 55 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Маҳаллабай” ишлаш тизими амалда: туман ҳокими “Учбулак” маҳалласида бўлди

×

 2022-02-08 20:34:48    138

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев “Учбулак” маҳалласида бўлиб, ушбу ҳудудда амалга оширилаётган ишларни ўрганди. 

МФЙ мутасаддилари, ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси билан суҳбатлашиб, уларнинг ташаббуслари билан танишди. 

Масъулларнинг ҳудудда аҳоли хонадонларида даромад манбаларини шакллантириш бўйича қилинган амалий ишлари кўриб чиқилди. 

Маҳалладаги мавжуд 343 та хонадонда 1600 дан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Маҳалла аҳлининг аксарияти, деҳқончилик, хусусан супурги етиштириш ва унинг савдоси билан шуғулланади. 

Ҳоким ёрдамчиси Бехзод Абдувахобовнинг маълум қилишича шу кунгача 343 та хонадонларда тўлиқ хатлов ишларини амалга оширган. 

Ҳудуддаги тадбиркорнинг бўш турган биносида тикувчилик цехи ташкил этиш, бунинг учун банкдан имтиёзли кредит олиш юзасидан таклифлар ўрганиб чиқилди. Ушбу масала ижроси юзасидан АТ “Агробанк” туман филиали масъуллари бириктирилиб, тадбиркорга тегишли тартибда амалий кўмаклашиш вазифаси топширилди.

Шунингдек, маҳаллада ташкил этилган зиё маскани кўздан кечирилиб, унинг фаолиятини янада кенгайтириш, маҳалла аҳли, айниқса ёшларнинг китоб зиёсидан кўпроқ баҳраманд бўлишини таъминлаш борасида масъулларга қатъий кўрсатмалар берилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги