Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 28 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳоким ва ёшлар учрашуви: ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмайди

×

 2022-02-02 23:37:36    132

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев “Туюл” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ёшлар билан мулоқот қилди.

36-умумий ўрта таълим мактабида ташкилланган учрашувда Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари, ҳоким ёрдамчилари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳамда маҳалла ёшлари иштирок этди.

Тадбир аввалида туман раҳбари ҳудудда ёшлар ўртасидаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик аҳволи, бундай салбий ҳолатларнинг келиб чиқиш сабабларини таҳлилий ва танқидий муҳокама қилди.

“Боланинг ёмони бўлмайди. Фақат уларга эътиборли бўлиб, бефарқ бўлмасдан уларни эшитишни билишимиз керак” дея таъкидлаган туман ҳокими бу борада барча масъулларни ўз фаолиятларини янада жонлантириш юзасидан зарурий топшириқлар берди.  

Мулоқот давомида ёшлар томонидан тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, касб-ҳунар эгаллаш, имтиёзли кредит олиш, контракт тўловлари, ишга жойлашиш каби масалаларга оид мурожаатлар ўртага ташланди. 

Қўйилган масалаларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Кредит олиш ва ишга жойлашиш истагидаги ёшлар алоҳида ажратиб олиниб, уларнинг мурожаатлари билан банк ва бандлик мутасаддилари махсус шуғулланиши юзасидан кўрсатма берилди.

Жумладан, Дўстларобод қишлоғида яшовчи 28 ёшли Мухриддин Абдусаломов 2-мутахассислик бўйича Қўқон давлат педагогика институтида таҳсил олишини, контракт пулини тўланиши ҳамда ишга жойлашишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Тўлов шартнома маблағлари тўлаб берилишидаги амалдаги тартиблар юзасидан масъуллар томонидан ҳуқуқий тушунчалар берилиб, иккинчи олий маълумотни олаётган ёш кадр 36-мактабга ишга қабул қилинадиган бўлди. 

Қўқон нефть ва газ саноати касб-ҳунар коллежини тамомлаган, пайвандлаш-чилангарликдан бохабар бўлган Зухриддин Аҳмаджоновнинг ўз бандлигини таъминлашдаги мурожаати ижросига “Ўзбекистонтумангаз” газ таъминоти бўлими мутасаддилари масъул этиб белгиланди. Ўз ўрнида бўлим масъуллари томонидан ёш пайвандчига “ақлли” газ ҳисоблагичларни ўрнатиш учун иш таклиф қилинди.  

Ёшлар томонидан кўтарилган ҳар бир масала ва ташаббусга туман ҳокими томонидан атрофлича жавоб берилиб, масалаларнинг ечими юзасидан шу жойнинг ўзида масъуллар бириктирилиб, аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги