Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 27 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ободлик бор жойда ривожланиш ва фаровонлик ҳукм суради

×

 2022-02-02 22:23:36    89

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун туман марказий кўчаларида амалга оширилаётган ишлар, хусусан ободонлаштириш ишларининг аҳволи билан танишди.

Туман ҳокими масъуллари иштирокида “Оқтепа” маҳалла фуқаролар йиғинидаги бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, мавжуд бино-иншоатларнинг техник ҳолати, ҳудуддаги шаҳарсозлик фаолиятини ўрганди.

Ўрганишлар давомида кўчаларнинг ободонлаштириш аҳволи танқидий кўриб чиқилди. 

Туман раҳбари ҳудуднинг архитектуравий қиёфасини янада яхшилаш юзасидан муҳим таклифларни ишлаб чиқиш, йўлакларни таъмирлаш, барча ободонлаштириш ишларини сифатли ва муддатида амалга ошириш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги