Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 190 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Самимий ва ўзаро ишонч руҳидаги учрашув

×

 2022-01-29 01:34:49    76

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев Малайзиянинг “Clipper Associates” компанияси гуруҳ раҳбари Муҳаммад Ҳалим Шоҳ Ҳошимни қабул қилди.

Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган самимий ва ўзаро ишонч руҳидаги учрашувда Фарғона вилояти, хусусан Ўзбекистон тумани ва Малайзия ўртасида турли соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари хусусида сўз борди.

Туман раҳбари ўтган хафтада вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳамда жаноб Муҳаммад Ҳалим Шоҳ Ҳошим иштирокида ўтказилган учрашув тафсилотлари, унда вилоятда шамол ва қуёш электростанциялари барпо этиш, вилоят ҳудудида электромобиллар ишлаб чиқариш, шаҳарсозлик соҳасида янги технологиялар асосида бинолар қуриш каби масалалар бўйича ҳам муҳокамалар ўтказилганлигидан бохабарлигини мамнуният билан билдирди. 

Шунингдек, мулоқот давомида меҳмонларга туманнинг ижтимоий, иқтисодий ва саноат салоҳияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

Ўз ўрнида Муҳаммад Ҳалим Шоҳ Ҳошим Ўзбекистон туманининг инвестицион салоҳияти, айниқса туманнинг қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашгани, бунинг учун қулай шароит, имконият ва ресурсларнинг мавжудлиги айни ушбу соҳада янги лойиҳаларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этишини маълум қилди. 

Туман ҳокими янги ҳамкорлик ғояларини амалда тадбиқ этиш ва малайзияликларнинг бизнесини ривожлантириш учун барча шароитлар яратилишини алоҳида қайд этди.

Ўз навбатида Муҳаммад Ҳалим Шоҳ Ҳошим самимий учрашув учун миннатдорлик билдириб, самарали ҳамкорликка тайёр эканлигини таъкидлади.

Маълумот ўрнида, “Clipper Associates” компанияси уй-жой қурилиши, бизнес бошқаруви, саноат заводлари шу жумладан, электр станциялари учун интеграциялашган муҳандислик хизматларини таклиф этадиган компания ҳисобланади. Ҳозирги пайтда компания Малайзиянинг Ланкави оролида электроавтобуслар лойиҳаси, Куала Лумпур шаҳрида барпо этилаётган “Kampung Baharu” янги смарт қишлоқ лойиҳаси, Малайзиянинг Celecom телефон компанияси учун 5G интернет тезлигига мўлжалланган маълумотлар базаси лойиҳаларини амалга ошириб келмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги