Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 49 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман ҳокимининг бугунги “маҳаллабай” ўрганиш ишлари “Беруний” маҳалласида давом этди

×

 2022-01-29 00:18:38    135

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун “Беруний” маҳалласида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Дастлаб, фуқаролар йиғини биносида бўлган туман раҳбари йиғин фаолияти, маҳалланинг ёшу-қариси жам бўладиган масканда яратилган шароитлар билан танишди.

Аҳамиятлиси, МФЙ раиси томонидан қайд этилдики, тез орада ушбу бино ўрнида давлат-хусусий шериклик асосида янги ва замонавий маҳалла биноси қурилиши режалаштирилган. Унда маҳалланинг барча ходимлари учун қулай шароит яратилиши билан биргаликда, аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қиладиган тикувчилик цехи, ўқув маркази ва бир қатор маиший хизмат шаҳобчалари ўрин олиши кўзда тутилган. 

Намунавий лойиҳа асосида барпо этиладиган 2 қаватли бинонинг ишчи лойиҳаси билан танишган туман раҳбари, ушбу таклифни маъқуллади. Мазкур эзгу лойиҳани амалда тадбиқ этишда албатта ҳудуд аҳли манфаатларига, хусусан янги иш ўринларини яратишга кўпроқ эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Туман ҳокими ўрганиш давомида маҳаллага тайинланган ҳоким ёрдамчиси Санобархон Хамроқулова билан суҳбат қилиб, ҳудуддаги ишсиз бўлган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда аҳоли даромадларини ошириш борасидаги режалари билан танишди.

Аввал туман Бандликка кўмаклашиш маркази инспектори вазифасида ишлаган ҳоким ёрдамчиси, шу кунгача маҳаллада амалга оширган ишлари, хатлов жараёнлари, маҳалла ўрамининг “ўсиш нуқтаси” ҳақида маълумот берди. 

“Маҳаллада тадбиркорлик кенг ривожланган, хусусан мебелсозликда ўзига хос тажриба мактаби яратилган” дея фикр билдирди ҳоким ёрдамчиси.

Туман раҳбари маҳаллаларда иш бошлаган ҳоким ёрдамчилари ҳақиқий маънода ўша ҳудуд ислоҳотчилари эканлигини таъкидлаб, режалаштирилган ишларни самарали ташкил этиш бўйича ўз тавсиялари билан ўртоқлашди.

Шунингдек, ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари, таъкидланган мебелсозларнинг фаолияти билан танишилди. Ана шундай уста мебелчилардан бири Равшанжон Собиров хонадонига ташриф буюрилиб, ишлаб чиқариш жараёнлари кўздан кечирилди. 5 нафар ака-ука Собировларнинг ушбу касбдан топаётган файзу баракаси, ўзига хос заҳмати-ю, роҳати ҳақида фикр алмашилди.

Туман ҳокими томонидан маҳалла раиси ҳамда ҳоким ёрдамчисига маҳалладаги норасмий иш билан банд бўлганларни расмий бандликка ўтишдаги афзалликлар хусусида кенг тарғиб қилиш, хусусан ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиш ва бунинг натижасидаги кўплаб имтиёз ва қулайликларга эга бўлиш ҳақида аҳолига батафсил етказиш топшириқлари берилди. 

Шунингдек, туман ҳокимининг маҳаллада ўтган галги ўрганишлари ва сайёр қабулдаги кўтарилган масалалар ижроси юзасидан ҳудудда тортилган янги сув тармоғи ҳамда маҳалла қабристонининг асфальтланганлиги каби хайрли тадбирлар ҳам вакиллар томонидан мамнуният билан қайд этилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги