Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 77 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Пластик картангиздан пул ўмаришларига йўл қўйманг, фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг!

×

 2022-01-28 10:02:05    127

PDF yuklash
Chop etish


Пластик карталардан фойдаланиш янада хавфсиз ва техник жиҳатдан мукаммал жараёнга айланиб бормоқда. Лекин фирибгарлар таслим бўлмаяпти: улар инсонларнинг ишончларидан ва карталарни ишлатишнинг асосий қоидаларини билмасликларидан фойдаланишмоқда.

Минг афсуски, сўнгги вақтларда Ўзбекистон туманида ҳам ушбу фирибгарлик жиноятини содир этаётганлар ва бундан жабр кўраётган фуқароларимиз учраб турибди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва банклар мунтазам равишда, пулидан эҳтиётсизлик оқибатида маҳрум бўлган фуқаролардан аризаларни қабул қилмоқдалар. Шу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, фирибгарларнинг қандай усуллардан фойдаланишлари ва уларнинг тузоғига қандай қилиб тушмасликни сизга яна бир бор тушунтириб ўтамиз.

Ўзингизни фирибгарлардан ҳимоя қилиш учун қуйидаги тавсияларимизга қатъий риоя қилишингизни сўраймиз:

  • Ўз картангиз PIN-кодини бегоналарга айтманг;

  • Текшириш учун SMS тасдиқ кодини ҳеч кимга кўрсатманг;

  • Шубҳали шахсларга пул ўтказманг;

  • Сизга таклиф этилаётган шубҳали ҳаволаларга ўтманг, у ерга маълумотларингизни киритманг. Ҳаволаларга эътибор билан қаранг, шубҳали туюлган тарафларига диққат қилинг, тақдим этилган манзил расмий веб-сайт манзилига ўхшаш бўлиши мумкин;

  • Картадан ўтказиш йўли билан олдиндан тўловни амалга оширманг, маҳсулот қўлингизга етиб келгандан сўнггина тўланг. Арзон нарх ва етказиб бериш бўйича “савдолашиб”, алданиб қолманг.  Агар реклама берувчи сизни алдаган бўлса, дарҳол алоқага чиқиш тизими орқали расмий веб-сайт маъмурятига хабар беринг; 

  • Ижтимоий тармоқларга 16 хонали рақамлари кўриниб турган картангиз суратини жойлаштирманг.

Шуни ёдингизда тутингки, Uzcard, Humo миллий тўлов тизимлари ёки банклар карта рақамини, ПИН-кодни ёки SMS бўйича тасдиқлашни билиш учун ҳеч қачон мижозларга қўнғироқ қилмайди, чунки бу маълумотлар уларнинг базаларида мавжуд бўлади.

Фирибгарлар турли сабабларни баҳона қилиб, ўзларини банк ёки миллий тўлов тизимлари ходимлари бўлиб таништиришлари мумкин. Уларнинг мақсади — картангиздан пулларни ечиб олиш. Агарда сизга бундай қўнғироқ келиб тушган бўлса, тегишли органларга хабар беришни унутманг.

Маълумот учун: туман ИИБ навбатчилик қисми 73-539-23-00

 Ўзбекистон тумани Ички ишлар бўлими