Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 49 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сайёр қабул: халқ билан мулоқотнинг энг мақбул йўли

×

 2022-01-27 17:10:04    127

PDF yuklash
Chop etish


Бугун “Даҳанақақир” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 8-мактаб биносида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида аҳоли мурожаатларини ўрганиш бўйича сайёр қабул бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда Давлат хизматлари Агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи Улуғбек Махмудов хамда Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди раиси Миркомилжон Мирмақсудов хам иштирок этиб, аҳолининг соҳаларга оид мурожаатларини тинглади.

Маҳалла аҳли вакиллари билан биргаликда туманнинг бошқа ҳудудларидан ҳам ташриф буюрган фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммо ва шикоятларини туман ҳокимига тўғридан-тўғри баён қилдилар. 

Қабул давомида бандликни таъминлаш, коммунал ва ижтимоий соҳалар, тадбиркорликни ривожлантириш, банк кредити, фарзандини имтиёзли равишда мактабгача таълим ташкилотига жойлаштириш, саломатлигини тиклаш, моддий ёрдам ва кадастр каби бир қатор ечимини кутаётган масалалар юзасидан бевосита туман ҳокимига йўлланган 30 дан ортиқ мурожаатлар қабул қилинди. 

Мурожаатларнинг маълум қисми шу куннинг ўзида ижобий ечимини топган бўлса, вақт ва маблағ талаб этиладиган масалалар бўйича жавобгар масъуллар ҳамда ижро муддатлари белгиланди. Низоли масалалар юзасидан ҳам ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, бугунги тадбир давомида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Давлат хизматлари маркази томонидан бир қатор сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.  

Қабулдан сўнг туман ҳокими маҳаллада бўлиб, ўрганишлар ўтказди. Ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш, қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш борасидаги масалалар кўриб чиқилиб, бу борада тегишли чоралар белгиланди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги