Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Солиқ соҳасида тадбиркорларга айрим енгилликлар эълон қилинди
2022-01-27 17:03:42 119
Солиқ соҳасида тадбиркорларга айрим енгилликлар эълон қилинди
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қўшма ахборотида маълум қилинишича:
???? 2022 йил 1 апрелдан «E-aktiv» дастуридан мажбурий фойдаланиш тўғрисидаги талаб фақат 4 тоифадаги товарга татбиқ қилинади (цемент, шиша, ёғоч ва паxта).
✍️ Дастурни тажрибадаги 4 турдаги товар бўйича қўллаш натижаларидан келиб чиқиб, товарлар рўйхати Давлат солиқ қўмитаси томонидан босқичма-босқич кенгайтирилади. Бунда дастурни барча тоифадаги товарларга жорий этишни 2023 йил IV чоракда якунлаш режалаштирилмоқда.
❌ «E-aktiv» дастурий маҳсулотидан фойдаланмаганлик (тажриба товарлари тоифасига киритилган товарлар бундан мустасно) ҳамда ҳақиқатда етказиб берилган товарга (хизматга) мос келмайдиган маҳсулот ва хизмат индентификация кодларини кўрсатгани учун солиқ тўловчиларга нисбатан жавобгарлик чоралари 2022 йил 1 сентябрга қадар қўлланилмайди.
✅ Солиқ тўловчиларнинг қуйидаги солиқ хавфи мезонлари (ҳолатлари) қўлланилиши 2023 йил 1 январга қадар тўхтатиб турилади:
● раҳбар шахсининг ёки молиявий бошқарув вазифаларини амалга ошираётган шахснинг ЯММТда тасдиқланмаганлиги;
● ўз кўчмас мулки, ижарага олинган ёки текин фойдаланилаётган кўчмас мулки йўқлиги;
● солиқ тўловчининг манзили номинал жойлашган жой манзили билан тўғри келиши (18 квадрат метрдан кам);
● охирги 12 ой ичида солиқ ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этмаслик ҳолатлари мавжудлиги;
● ёлланма ишчилари йўқлиги ёки 4 нафардан камлиги.
???? Ушбу мезонлар йирик солиқ тўловчиларга ва ҚҚС тўловчиси сифатида янги рўйхатдан ўтаётган солиқ тўловчиларга нисбатан тўхтатилмайди.
???? Солиқ кодексига мувофиқ 2022 йил 1 январдан бошлаб мол-мулк солиғи ҳисобланиши 1 квадрат метр учун мутлақ қийматда белгиланган энг кам қийматни (солиқ солинадиган база сифатида) ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
✏️ Ҳудудий молия ва солиқ органларига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашларига камайтирувчи коэффициентларни янада кенгроқ қўллаш юзасидан таклифлар киритиш бўйича тавсиялар берилди.
???? Сув ҳайдаш миноралари, резервуарлар, соябонлар, бетон майдончалар ва деворлар (бордюрлар) ҳамда бошқа шунга ўхшаш объектлар бўйича солиқ базасини 2021 йилдаги тартибга ўхшаш аниқлаш тартиби сақлаб қолинади.