Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланди
2022-01-26 16:53:05 189
Бугун, 26 январь куни Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг навбатдаги қирқ бешинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессияни туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Шерзоджон Юлдашев олиб борди.
Сессия ишида Ўзбекистон тумани прокуратураси томонидан туманда қонунийликни мустаҳкамлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар;
Ўзбекистон тумани ИИБ томонидан туманда 2021 йил давомида жиноятчиликни олдини олиш, жамаот тартибини сақлаш, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи;
Ўзбекистон туман Давлат солиқ инспекциясининг 2021 йилдаги фаолияти,
Ўзбекистон туманида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси масъулларининг ахбороти;
Ўзбекистон туманида суднинг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилиш борасида 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳақида Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди ҳамда Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро суди раисларининг ҳисоботлари;
Шунингдек, 2021 йилда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳамда уларнинг ишлатилиши тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги барча масалалар юзасидан масъуллар депутатлар олдида ўз ҳисобот ва ахборотларини тақдим этдилар.
Сессия кўриб чиқилган масалалар юзасидан депутатлар томонидан саволлар берилди ва ўз ўрнида ушбу саволларга маърузачилар мисоллар орқали жавоблар қайтаришди.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги қирқ бешинчи сессиясида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва сессия ўз ишини якунлади.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги