Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судида амалий семинар бўлиб ўтди
2022-01-24 14:22:52 148
2022 йил 19 январь куни жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман суди биносида Ўзбекистон туман ИИБ ТБ терговчи ва суриштирувчилари иштирокида “Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга ҳилоф равишда муомалага киритиш билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги ҳамда “Терроризм ва экстремизмни молиялаштиришга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленум қарорлари юзасидан семинар машғулоти ўтказилди.
Семинарда мазкур тоифадаги жиноят ишларини юритишда амалиётда юзага келаётган муаммоли вазиятлар юзасидан берилган саволларга муаммоларнинг ечими юзасидан тушунтириш берилди. Шунингдек, экстремизм ва терроризмнинг олдини олиш ва чек қуйиш ҳамда уларни молиялаштириш манба ва каналларига барҳам беришга қаратилган янада самарали чора-тадбирларни белгилаш, бу борада миллий ва халқаро даражада саъй-ҳаракатларни бирлаштириш борасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2021 йил 1 июль кунги "2021 - 2026 йилларга мўлжалланган экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6255-сонли Фармонининг моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилди.
Ш.М.Мирзакиров
Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг раиси