Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 44 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сайёр қабул натижаси – муаммолар ечими

×

 2022-01-24 14:17:04    164

PDF yuklash
Chop etish


2022 йил 1-ярми давомида Фарғона вилоятининг туман ва шахарларида жиноят ва ҳукукбузарликлар, никоҳдан ажратиш, тадбиркорлик субьектлари иштирокидаги низолар ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари кўпайган маҳаллалар, туманларда "Махаллабай" тизимда профилактика ишларини жонлантиришга қаратилган сайёр қабуллар Режаси ижроси юзасидан Фарғона вилоят судининг судьяси Ф.Абдураимов бошчилигида судьялар М.Умматова, С.Шокиров, Ш.Мирзакиров, Ж.Хўжамбердиев, М.Мирмақсудов ва М.Мусахановалар иштирокида 2022 йил 22 январь куни Ўзбекистон тумани “Қайқуобод” МФЙ биносида фукаролар билан сайёр кабул ўтказилди. Сайёр қабул давомида фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар бўйича фуқаролик, иқтисодий, жиноий ва маъмурий ишлар бўйича судларга бўлган мурожаатлари тингланди ва уларга керакли тушунтиришлар берилди.

Қабулда 14 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, 2 нафар фуқаронинг мурожаати қаноатлантирилиб, ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазонинг ўталмаган қисмидан муддатидан илгари шартли озод қилинди. Қолган мурожаатчиларга ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Ҳуқуқий тушунтириш берилган мурожаатларнинг 5 таси ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой ва бино қурилишларни буздириш юзасидан, 1 таси фуқаролик паспорти олиш бўйича тўловдан озод қилиш юзасидан, 3 таси пенсияга чиқишлик учун тайёрланадиган ҳужжатлар юзасидан, 2 таси алимент ундириш юзасидан ва 1 та акциялар бўйича ҳисобланган двидентларни олиш масаласида бўлиб, берилган ҳуқуқий тушунчалардан мурожаатчилар миннатдор бўлиб, ташаккур билдиришди.

Шунингдек, сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси қонунларига киритилган сўнги ўзгартиш ва қўшимчалар, ҳусусан ЎРҚ-734,735,740,741,743,744-сонли Қонунларининг мазмун моҳияти тушунтирилди.

Хусусан Фарғона вилоят судининг судьяси Ф.Абдураимов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда жарима тарзидаги маъмурий жазоларни қўллашга унинг ўринбосарлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони бош инспекторлари ҳақли эканлиги, Ўсимликлар карантини объектларига ва бошқа зарарли организмларга қарши курашишга доир фитосанитария талабларини ҳамда бошқа қоидаларни карантин остидаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш, реализация қилиш ва йўқ қилиш чоғида бузиш маъмурий жавобгарликни келтириб чиқариши ва ушбу холат юзасидан тайинланадиган жазо чораси ҳақида тушунтириш берди.

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг раиси Ш.Мирзакиров мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича комплекс чора-тадбирлар, ҳусусан, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, бу борада давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ҳамкорлигини такомиллаштириш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш бўйича фуқаролик жамияти институтлари билан самарали ҳамкорлик ташкил этилганлиги, нотинч оилалар фарзандлари, уюшмаган ёшлар, иш билан банд бўлмаган, "оммавий маданият" таъсирига тушиб қолган йигит- қизларнинг хатти-ҳаракатларини назоратга олишда уларнинг ота-оналари масъулиятини ошириш лозимлиги,хаётга, соғлиққа қарши жиноятларнинг аксари оила-турмуш соҳасида содир этилаётганлиги, бугунги кунда хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоя қилиш борасида жамиятда хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка доир муросасизлик муҳитини яратиш учун чора- тадбирлар амалга оширилаётганлиги, мамлакатимизда хотин- қизларни зўравонликдан ҳимоя қилишга оид бир қатор халқаро ҳужжатлар ратификация қилинганлиги, инсон ҳуқуқларига оид халқаро ҳужжатларда шахсни зўравонликлардан, шу жумладан оилада содир этиладиган жиноий зўравонликлардан ҳимоя қилиш механизми мустаҳкамлаб қўйилганлиги, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, тазйиқ ва зўравонликка доир муросасизлик муҳитини яратиш бўйича саъй-ҳаракатларни доимий равишда изчил амалга ошириш содир этилаётган зўравонликнинг камайишига олиб келиши хақида тушунтириб берди.

Ф.Қосимов

жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг судья ёрдамчиси