Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 45 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қонунлар халқ манфаати учун

×

 2022-01-20 20:01:46    150

PDF yuklash
Chop etish


Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2021 йил 30 ноябрь куни “Транспорт ва молия соҳаларидаги айрим ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жазолар либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-734-сонли Қонун имзоланди.

Мазкур Қонунга асосан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 12 та ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, МЖтК 1281-моддасининг матни янги таҳрирда баён этилди.

Мазкур моддага асосан энди ҳайдовчилар транспорт воситасини бошқариш вақтида телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларни ишлатмасдан туриб сўзлашувлар олиб бориш имкониятини берадиган бошқа ускуналар орқали фойдаланишлари мумкин.

Эски таҳрирдаги ушбу модда аввал икки қисмдан иборат бўлиб, транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланганлиги учун энг оғир маъмурий жазо транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойгача муддатга маҳрум этиш ҳисобланган.

Ҳозирда эса, маъмурий жазолар либераллаштирилиб, транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Бундан ташқари, МЖтКнинг 1282-моддаси янги таҳрирда қабул қилинди.

Эски таҳрирдаги 1282-модда уч қисмдан иборат бўлиб, аввал транспорт воситаси салонининг олд қисмига ўзбошимчалик билан монитор (дисплей) ўрнатиш ҳам ҳуқуқбузарлик ҳисобланган.

Эндиликда эса, мазкур модда яхлит бир қисмга келтирилиб, транспорт воситасини бошқариш вақтида теле-, видеодастурларни томоша қилиш мақсадида транспорт воситаси салонининг олд қисмига ўрнатилган монитордан (дисплейдан) фойдаланиш – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

Ўзгартиришларнинг асосийларидан яна бири бу – МЖтКнинг 135-моддаси тўртинчи қисм билан тўлдирилганлигидир.

2022 йил 1 мартдан бошлаб ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни, транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги, шунингдек транспорт воситасига эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисини ўз ёнларида олиб юришлари талаб этилмайди.

Бунда ҳайдовчиларнинг ёнида Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар органлари ёхуд консуллик муассасалари томонидан берилган биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси мавжуд бўлиши шарт.

А.Разиков

Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг раиси