Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича амалий семинар ўтказилди
2022-01-18 15:11:53 139
Ўзбекистон туманидаги маҳаллаларда иш бошлаган ҳоким ёрдамчилари фаолиятини тизимли ташкиллашга кўмаклашиш мақсадида кўргазмали амалий семинар бўлиб ўтди.
Кичик Оқмачит маҳалласида ташкилланган семинарда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, туман прокурори Музаффаржон Абдурахманов, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, бошқа масъул муассасалар ҳамда тумандаги таъминотчи корхоналар вакиллари иштирок этди.
Тадбирда сўз олган туман ҳокими маҳаллабай ишлаш тизимида маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиларининг асосий вазифалари ҳақида яна бир бор таъкидлаб, ҳар бир маҳаллаларга тайинланган ҳоким ёрдамчиларини ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш учун аввало, маҳалланинг “ўсиш нуқталари”ни аниқлаб олишлари, муҳими ўз фаолиятларини янада жонлантиришлари лозимлигини қайд этиб ўтди.
Семинар давомида туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши масъуллари томонидан ҳоким ёрдамчилари фаолиятига кўмаклашиш, хусусан томорқачиликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан кенгаш қошида ташкил этилган томорқа хизмати кластерларининг фаолияти, мавжуд имтиёз ва қулайликлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, таъминотчи корхоналар томонидан аҳолининг бандлиги ва даромад топишига хизмат қилувчи чорвачилик, асаларичилик, тикувчилик ҳамда бошқа лойиҳалар бўйича кенг тушунчалар берилди.
Амалий семинарда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ўзларини қизиқтирган кўплаб савол ва масалаларга мутасаддилардан жавоблар олишди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги