Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 50 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни мазмун-моҳияти

×

 2022-01-17 22:29:14    155

PDF yuklash
Chop etish


Мазкур қонун 2021 йил 22 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган бўлиб, қонуннинг мақсади давлат харидлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Қонун билан давлат харидлари — давлат буюртмачиларининг товарларга (ишларга, хизматларга) бўлган эҳтиёжларини пулли асосда таъминлаш жараёни эканлиги белгилаб қўйилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги давлат харидлари соҳасидаги ваколатли давлат орган ҳисобланади.

Давлат харидлари жараёнидавлат харидларини режалаштириш, харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш, шартномани тузиш ва бажариш, давлат харидлари мониторинги каби босқичларни ўз ичига олалди.

Давлат харидлари соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларининг тўғри қўлланилиши устидан давлат назоратиниЎзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилган давлат харидларини аудитдан ўтказади ва аудит натижаларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ҳар йилнинг якуни бўйича киритадиган ҳисоботида кўрсатади, шунингдек очиқ ахборот манбаларига жойлаштиради.

Давлат харидлари субъектлари ва уларнинг мансабдор шахслари ушбу Қонунга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши ва шартнома бўйича ўз зиммасига юклатилган мажбуриятлар лозим даражада бажарилиши учун жавобгар бўлади.

Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

М.Мирмақсудов

Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди раиси