Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида “Ёшлар дафтари”даги йигит-қизлар субсидия асосида мини-инкубаторларга эга бўлишди
2022-01-14 18:25:47 144
Ўзбекистон туманида ижтимоий кўмакка муҳтож, “Ёшлар дафтари”га киритилган йигит-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, доимий даромад манбаига эга бўлишларига кўмаклашиш юзасидан белгиланган муайян тадбирлар давом эттирилмоқда.
Бугун ҳам ана шундай ёшларнинг бир гуруҳига ўз истак ва ҳунар кўникмаларига асосан замонавий мини-инкубаторлар субсидия асосида бепул топширилди.
Ёшларга ушбу жиҳозларни топшириш жараёнида ундан фойдаланиш тартиб ва усуллари ҳақида дастлабки тушунтиришлар берилиб, келгусида ҳам ишни тўғри йўлга қўйиш мақсадида мутахассисларнинг маслаҳатлари бериб борилиши таъкидланди.
- Ҳозир уйда 15 та товуқ боқамиз. Паррандаларни парваришлаш, жўжа очтириб, уларни кўпайтиришга ўзим қизиқаман. Эндиликда, бундай қулай имконият орқали ишим янада юришади. Чунки, инкубатор усулида маълум даврда, хоҳлаганча жўжа олиш имкони бор, - дейди “Намуна” МФЙнинг Бодомзор маҳалласида яшовчи 23 ёшли Отабек Абдуқаххоров.
Бироз қунт ва қизиқиш орқали уй шароитида ҳам муносиб даромад олишда асқотадиган ана шундай мини-инкубаторлар рўйхатга олинган ёшларнинг 31 нафарига шу кунларда тарқатилиши белгиланган.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги