Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 231 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманидаги хусусий мактабнинг йил якунлари бўйича ҳисобот тадбири бўлиб ўтди

×

 2021-12-25 17:13:05    68

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон туманидаги “Гулшан” хусусий мактабининг 2021-2022 ўқув йилининг 1-ярим йиллиги якунига бағишланган ҳисобот тадбири бўлиб ўтди. 

Туман маданият бўлими залида ташкил этилган байрам тадбирида мактаб ўқувчилари, педагог устозлар, ота-оналар, давлат ва жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда мактабнинг ўқувчи-ёшлари томонидан йил давомида эгаллаган билимлари турли чиқишлар ва бадиий кўринишлар орқали ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этилди. 

Маълумот ўрнида, 2020 йилда ташкил топган мазкур нодавлат таълим муассасаси инглиз ва рус тиллари ҳамда математика фанларига ихтисослаштирилган.

Жорий ўқув йилида 1-7 синфларда 165 нафар ўқувчилар давлат таълим стандартлари асосида интерфаол усулларда, замонавий педагогик ва ахборот технологиялари ёрдамида таҳсил олишмоқда. Ўқувчилар сафида нафақат тумандош ёшларимиз, балки қўшни Фурқат туманилик келажак бунёдкорлари ҳам сабоқ олишади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги