Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Оила мустаҳкам бўлса-жамият барқарор
2021-12-17 15:41:13 139
Ўзбекистон туманида оилавий ажримлар ва эрта никоҳ ҳолатларини олдини олиш мақсадида "Ёш оила қурувчилар мактаби" ўз фаолиятини олиб бормоқда.
Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар маъсуллари иштирокида ФХДЁ бўлимига никоҳ қуриш учун ариза берган бўлажак оилалар учун турли самарали суҳбат ва тадбирлар уюштирилмоқда.
Белгиланган режа асосида ташкил этилаётган ушбу ўқув курслари жамиятимизда қурилаётган оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш, ажримларнинг олдини олиш, бахтиёр оилалар сонини оширишга йўналтирилган.
Учрашувларда соҳа мутахассислари ва имом хатиблар ёш оила қурувчиларга оила масъулияти, эр-хотиннинг ҳуқуқлари, бурч ва вазифалари, поклик, умр ҳою-ҳавасдан иборат эмаслиги каби муҳим масалалар бўйича тушунтириш ишларини олиб бормоқдалар.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги