Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 69 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида тадбиркорнинг электрдан ноқонуний фойдаланиш орқали давлатга етказган зарари дастлабки ҳисоб-китобга кўра 76 млн. сўмни ташкил этмоқда

×

 2021-12-17 10:28:19    77

PDF yuklash
Chop etish


Айни кунларда "Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ томонидан жойларда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш холатларини олдини олиш борасида рейд тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Жумладан, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ИИБнинг Ўзбекистон тумани бўлимлари хамда туман электр таъминоти корхонаси ходимлари билан хамкорликда Яйпан шаҳар А.Жомий мавзесида жойлашган “М” оилавий корхонасининг электр энергиясидан оқилона фойдаланиши юзасидан назорат тартибда ўрганиш олиб борилди.

Ўрганиш давомида истеъмолчи томонидан яширин тарзда электр хисоблагичдан ташқари электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланаётгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилиб, 76 млн. 457 минг. 520 сўм миқдорида қайта хисоб-китоб ишлари амалга оширилди. Электр тармоғидан вақтинча ўчирилди.

Шу ўринда истеъмолчилардан электр энергиясидан қонуний хамда оқилона фойдаланишларини сўраб қоламиз.

Жойларда рейд тадбирлари давом этмоқда.

Ўзбекистон тумани электр таъминоти корхонаси