Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида 2320 нафар киши бустер доза билан эмланди
2021-12-15 17:18:42 135
Маълумки, шу йилнинг 17 ноябридан юртимизда COVID-19 га қарши тўлиқ босқичларда эмланган фуқароларнинг бустер доза (тўлиқ эмланган фуқароларнинг касалликка қарши иммунитетини мустаҳкамлаш мақсадида қайтадан оладиган вакцина дозаси) билан ихтиёрий эмланишига рухсат берилган эди.
Хусусан, Ўзбекистон туманида ҳам коронавирусга қарши аҳолини бустер доза билан қайта эмлаш тадбирлари амалга оширилмоқда.
Туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлими тақдим этган маълумотга кўра, кеча 14 декабрь куни туманда 210 нафар киши ихтиёрий равишда қайта эмланган.
Қайд этилишича, шу кунгача асосан “Astra Zeneca” ҳамда “ZF-UZ -Vac 2001” вакциналаридан бустер доза сифатида фойдаланилмоқда.
Умумий ҳисобда жами бустер доза эмлашларини олган фуқаролар сони 2320 нафарни ташкил қилмоқда.
Шундан:
- 1150 нафари 65 ёшдан ошганлар,
- 350 нафари тиббиёт ходимлари,
- 270 нафари мактаб ўқитувчилари,
- 240 нафари мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари,
- 310 нафари сурункали касаллиги бор фуқаролар учун қўлланилган.
Туманда эмлаш тадбирлари давом этмоқда.