Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди
2021-12-14 16:01:15 138
Бугун, 14 декабрь куни Ўзбекистон тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари қирқинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессия кун тартибидан,
➖ 2022 йил суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш юзасидан шакллантирилган лойиҳа муҳокамаси;
➖ “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш доирасида амалга оширилаётган манзилли чоралар тўғрисида;
➖ “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларнинг сарфланиши каби масалалар ўрин олди.
Кун тартибидаги барча масалалар юзасидан масъул ва маърузачиларнинг ҳисобот ҳамда ахборотлари тингланди.
Маърузачилар ҳалқ вакилларининг саволларига жавоблар беришди.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва сессия ўз ишини якунлади.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги