Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 208 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири соврини учун спорт мусобақаларининг туман босқичи ўтказилди

×

 2021-12-14 10:24:42    79

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг соврини учун “Соғлом ва баркамол оила” шиори остида спорт мусобақалари ташкилланди. 

Унда тумандаги 3-сектор ҳудудида мавжуд 21 та МФЙлардан спортсевар оилалар иштирок этдилар. 

Туман аҳолиси, айниқса, ёшларни спортга кизиқтириш, маҳаллаларда оммавий спортни ривожлантиришга қарататилган спорт мусобақаларида оилалар стол тенниси, бадминтон, шахмат, шашка, арқон тортиш ва стритбол каби спорт турлари бўйича қизғин баҳсларга киришдилар.

Кўтаринки кайфиятда, дўстона руҳда ташкил этилган мусобақа якунларига кўра 3-ўринни Дарвешободлик Алиевлар оиласи қўлга киритган бўлса, 2-ўрин Яккатутлик Алимовлар оиласига насиб этди. Мусобақанинг туман босқичи мутлоқ ғолиблигини эса Даштчўлпон маҳалласида истиқомат қилувчи Қўчқаровлар оиласи кўлга киритиб, навбатдаги босқичда иштирок этишга йўлланма олдилар.

Мусобақа ғолиблари ва фаол иштирокчи оилаларга туман ИИБ раҳбарияти ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан диплом ва эсдалик совғалари тантанали тарзда топширилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги