Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 159 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида яна 22 та эҳтиёжманд оила фарзандларининг хатна тўйи ўтказилди

×

 2021-12-04 19:59:33    71

PDF yuklash
Chop etish


Саховатпешалик халқимизга хос азалий одат. Ҳайрия ва эҳсон, эҳтиёжмандларга ёрдам кўрсатиш каби эзгу тадбирлар Ўзбекистон туманида мунтазам давом этиб келмоқда.

Бугун ҳам тумандаги “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар” рўйхатларига киритилган ҳамда эҳтиёжманд оилаларнинг 22 нафар фарзандларига хатна туйлари ўтказиб берилди.

Туман ҳокимлиги ҳамда сектор раҳбарлари тавсия ва ташаббусига асосан ташкил этилган бу галги хайрли тадбирда маҳаллий тадбиркор Элмуроджон Носиров оиласи яқиндан кўмакчи бўлди.

Яйпандаги “Роҳат” тантаналар саройида ўтказилган тадбирда туман ҳокимлиги масъуллари, сектор раҳбарлари, туман фаоллари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тўй болаларнинг ота-оналари, яқин қариндошлари ҳамда уларнинг дўстлари ҳам маросимда меҳмон бўлишди.

Тадбирда сўз олганлар туманда бу каби саховат тадбирларини ўтказиш анъанага айланганлиги меҳр-оқибат, бағрикенглик ҳамда хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлигидан далолат эканлигини таъкидлашиб, саҳоватпеша тадбиркорларнинг ташаббусларини эътироф этишди. Болалар ҳамда уларнинг яқинларини ушбу қувончли кун билан қутлашди.

Тўй болаларга бошдан оёқ сарпо, совға-саломлар улашилди. Бир пиёла чой ташкил этилиб, ажойиб концерт дастури намойиш этилди.

Шу куни, ҳомий тадбиркорнинг 66 ёшни қаршилаган падари бузрукворига ҳам туман ҳокимлигининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилиб, тўй тўни кийдирилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги