Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 120 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сув келтирган элда азиз

×

 2021-11-30 18:19:58    82

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги “Turon Eco Cement Group” МЧЖ корхонаси тумандаги ичимлик сув таъминоти оғир бўлган ҳудудларда ушбу муаммони ҳал этишда кўмаклашишда давом этмоқда.

Куни кеча корхона жамоаси томонидан яна бир эзгу ишга қўл урилди.

Ташаббускорлар мадади билан Қушқўноқ қишлоғида тоза ичимлик суви қудуғи қазилиб, аҳолига фойдаланишга топширилди. 

Хайрли лойиҳа натижасида, эндиликда қишлоқдаги 300 га яқин хўжаликнинг тоза ичимлик суви билан боғлиқ муаммоси ижобий ҳал этилди.

Юрт мададкорлари аввалроқ Болғали қишлоғида ҳам ушбу тадбирни амалга ошириб, ҳудуд аҳлининг фаровонлигига ҳисса қўшишган эди

Қайд этилишича, аҳоли мурожаатлари, сектор раҳбарлари ҳамда соҳа мутахассисларининг тавсиялари асосида корхона томонидан ушбу эзгу лойиҳа бошқа ҳудудларда ҳам давом эттирилади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги